Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “TashBus” мобил иловасини ишга туширди

Беҳзод Ҳожиматов · 04.08.2016 · 14:50 · 446 views
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “TashBus” мобил иловасини ишга туширди
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “TashBus” мобил иловасини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти пойтахтдаги автобусларнинг ҳаракатини назорат қилиш имконини берадиган “TashBus” мобил иловасини ишга туширди.

Мобил илова “Grand Technology System” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Тошкентдаги барча автобус йўналишларини ўз ичига олган. Ҳозирда мазкур мобил илова Android платформасида ишлайдиган девайсларда мавжуд.

Компаниянинг маълум қилишича, мобил илованинг iOS-талқини яқин орада ишга туширилади. Бундан ташқари сервиснинг веб-иловасидан тез кунларда www.tashbus.uz сайти орқали фойдаланилса бўлади.