Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентнинг Олмазор туманида автомобил ёниб кетди

UzDaily · 04.02.2026 · 21:11 · 202 views
Тошкентнинг Олмазор туманида автомобил ёниб кетди

Тошкентнинг Олмазор туманида автомобил ёниб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 февраль куни соат 16:22 да Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Олмазор туманида (Қорақамиш 1/4) «Газель» автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 16:29 да етиб борди. Ёнғин соат 16:33 да тўлиқ бартараф этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг сабаби транспорт воситасининг мотор бўлимидаги электр тизимида юзага келган қисқа туташув бўлган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, деб хабар қилди тезкор хизматлар.

UzDaily · 👁 202 views · 04.02.2026 · 21:11