Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда ЙТҲда автомобиль ёниб кетди

Дилафруз Ниязова · 21.10.2025 · 13:50 · 290 views
Тошкентда ЙТҲда автомобиль ёниб кетди
Тошкентда ЙТҲда автомобиль ёниб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида Ласетти русумли автомашинаси ва Собалт русумли автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг Ласетти автомашинасида ёнғин юзага келган.

ЙТҲ натижасида Собалт автомашина йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ФВБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, тезликни оширмасликка, йўлларда эҳтиёт бўлишга чақиради.