Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, икки киши жабрланди

Беҳзод Ҳожиматов · 27.01.2025 · 14:49 · 416 views
Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, икки киши жабрланди
Тошкентда учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, икки киши жабрланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 27 январь куни соат 01:20 да Тошкент шаҳрининг Шаҳрисабз кўчасида Ford Mustang, Tracker-2 ва Onix автомобиллари тўқнашди.

ЙТҲ натижасида Tracker-2 автомобили ҳайдовчиси (2003 йилда туғилган) ва унинг йўловчиси (2008 йилда туғилган) жабрланди.

Жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси маълумотига кўра, Ford Mustang ҳайдовчиси 2001 йилда туғилган, Onix автомобилининг ҳайдовчиси эса 2005 йилда туғилган бўлган.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.