Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Тошкентда тирбандлик вақтида ЎзДЖТУга автобус қатнайди

Дилафруз Ниязова · 07.09.2026 · 10:40 · 35 views
Тошкентда тирбандлик вақтида ЎзДЖТУга автобус қатнайди
Тошкентда тирбандлик вақтида ЎзДЖТУга автобус қатнайди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 7 сентябрдан «Мирзо Улуғбек» метро бекати — ЎзДЖТУ йўналиши бўйича вақтинчалик автобус қатнови йўлга қўйилади.

У янги 2026/2027 ўқув йили бошланиши муносабати билан талабаларга қулайлик яратиш ва шаҳар транспортига тушадиган юкламани камайтириш мақсадида ташкил этилади. Бу ҳақда «Toshshahartransxizmat» хабар берди.

Қўшимча автобуслар эрталабки тирбандлик вақтида, яъни соат 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланади. Йўналишда йўловчи сиғими катта бўлган тўртта автобус жалб этилади.

Ташиш ишларини пойтахт ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги ҳамкорликда ташкил этади. Вақтинчалик йўналишнинг жорий этилишидан кўзланган мақсад метро тизимидаги йўловчилар оқимини камайтириш, шунингдек, йўлларда тирбандликларнинг олдини олишдан иборат.

Йўналиш «Мирзо Улуғбек» метро бекатидан бошланади. Шундан сўнг автобуслар Тахтағул кўчаси, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Лутфий ва Кўкча Дарвоза кўчалари орқали ҳаракатланиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети жойлашган Заковат кўчасига чиқади.

Вақтинчалик йўналиш ўқув йили бошланиши муносабати билан жамоат транспортига талаб ошиши кутилayotgan эрталабки соатларда ишлайди.