Тошкентда Rayyan Kids Land боғчаси лицензияси бекор қилиниши мумкин
Тошкентда Rayyan Kids Land боғчаси лицензияси бекор қилиниши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳридаги Rayyan Kids Land хусусий болалар боғчасининг лицензияси тарбияланувчилардан бирига нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик ҳолати ҳамда яна олтита қўпол қоидабузарлик аниқланганидан сўнг бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар қилди.
Идора маълумотларига кўра, ҳодиса 24 июнь куни содир бўлган. Тарбиячи болага нисбатан жисмоний ва руҳий зўравонлик қилган. Шу муносабат билан бошқарма мактабгача таълим муассасасининг лицензиясини бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мазкур боғчада болаларга нисбатан шафқатсиз муносабат акс этган видеолар тарқалган эди. Текширув давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 36 ёшли тарбиячи тарбияланувчиларга нисбатан мунтазам равишда жисмоний куч ишлатиб келганини аниқлади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Болалар олган тан жароҳатларининг хусусияти ва оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланди.