Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда плазма маркази очилди

UzDaily · 12.10.2024 · 10:08 · 692 views
Тошкентда плазма маркази очилди

Тошкентда плазма маркази очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Яқин-яқингача бизда қон ва унинг компонентлари етишмовчилиги кузатилар эди. Оқибатда ҳар бир сония ҳисобли бўлган шошилинч ҳолатларда беморларга тиббий ёрдам кўрсатилишда кечикишлар кузатилгани сир эмас. 

Тошкентда очилган янги плазма маркази — ана шу муаммоларга ечим бўладиган улкан инвестицион лойиҳадир!

Нафақат юртимиз, балки Марказий Осиёда аналоги бўлмаган ушбу марказ Европа стандартлари асосида ташкил этилиб, бу ерда GMP тизими жорий этилди. Буюк Британия ва Италия каби давлатлардан юқори технологик ускуналар келтирилди.