Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда ўсмир криптоактивлар иши бўйича ушланди

UzDaily таҳририяти · 23.07.2026 · 10:40 · 23 views
Тошкентда ўсмир криптоактивлар иши бўйича ушланди

Тошкентда ўсмир криптоактивлар иши бўйича ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 578 минг АҚШ доллари ёки 6,93 миллиард сўмлик криптоактивларнинг ноқонуний муомаласида гумон қилинган 17 ёшли фуқарони ушлади.

Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотларига кўра, тергов ҳаракатлари давомида гумонланувчи махсус ускуналар ва дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда криптоактивларни ноқонуний сотиш билан шуғулланганини маълум қилган.

Унинг яшаш манзилида ўтказилган тинтув вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ноутбук, мобил телефон, иккита банк пластик картаси ҳамда моноблокни мусодара қилди. Ушбу ашёлар иш бўйича ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг криптоактивлар муомаласи соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи 278-8-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.