Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркиядан Ўзбекистонга уч нафар қидирувдагилар экстрадиция қилинди

UzDaily таҳририяти · 23.07.2026 · 10:31 · 21 views
Туркиядан Ўзбекистонга уч нафар қидирувдагилар экстрадиция қилинди

Туркиядан Ўзбекистонга уч нафар қидирувдагилар экстрадиция қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркиядан Интерпол йўналиши бўйича халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, тезкор-қидирув тадбирлари давомида Истанбул шаҳрида яшириниб юрган қидирувдагиларнинг турган жойи аниқланган. Барча зарур тартиб-таомиллар амалга оширилганидан сўнг улар Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Ўзбекистонга олиб келинганлар орасида жинсий дахлсизликка қарши оғир жиноят содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган Самарқанд вилоятида туғилган 28 ёшли шахс, фирибгарликда айбланиб қидирувда бўлган Бухоро вилоятида туғилган 34 ёшли шахс, шунингдек айниқса кўп миқдордаги фирибгарликда айбланаётган Тошкент шаҳрида туғилган 50 ёшли шахс бор.

ИИВ маълум қилишича, экстрадиция қилинган шахслар Ўзбекистонга олиб келинганидан кейин белгиланган тартибда ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.