7
Ўзбекистон

Тошкентда Курчатов институти филиали очилади

Тошкентда Курчатов институти филиали очилади
Тошкентда Курчатов институти филиали очилади / Фото: «Курчатов институти» Миллий тадқиқот маркази.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Россиянинг «Курчатов институти» Миллий тадқиқот маркази филиали ташкил этилади. Бу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2026 йил 25 ноябрдаги 643-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Россия Федерацияси Федерал давлат бюджет муассасаси — «Курчатов институти» Миллий тадқиқот марказининг филиали Ўзбекистон пойтахтида фаолият юритади.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишларидан бири икки мамлакатнинг илмий-технологик ривожланишидаги устувор йўналишлар бўйича қўшма илмий тадқиқотлар ўтказишда ҳамкорликни ташкил этишдан иборат бўлади. Улар қаторига материалшунослик, атом энергетикаси, биоиктисодиёт, ядро тиббиёти ва радиология, шунингдек, квант технологиялари киради.

Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази ҳамда Илғор технологиялар маркази билан биотехнологиялар ва геном технологиялари соҳасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Филиал негизида ядро технологиялари, квант физикаси ва радиобиология йўналишлари бўйича олий малакали илмий кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Иқтидорли талабалар, докторантлар ва ёш олимлар учун Россиядаги бош ташкилотнинг етакчи лабораторияларида қисқа ва узоқ муддатли илмий стажировкалар ташкил этилади. Ҳар йили бундай дастурларда камида 10 нафар киши иштирок этиши белгиланган.

Бундан ташқари, филиал докторантлари ва мустақил изланувчилари учун ўзбекистонлик ҳамда хорижий олимлар иштирокида қўшма илмий раҳбарлик (co-tutelle) тизимини жорий этиш назарда тутилган.

 

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.