Тошкентда Қатoртол кўчасининг бир қисми ободонлаштирилади
Тошкентда Қатoртол кўчасининг бир қисми ободонлаштирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Қатoртол кўчасининг бир қисмини туризмни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ҳудудга айлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг боришини Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев кўздан кечирди. Текширув давомида бажарилаётган ишлар сифати, шаҳарсозлик талабларига риоя қилиниши ҳамда янги дизайн-код талабларининг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, лойиҳани амалга оширишда асосий эътибор пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шаҳар муҳитини яратишга қаратилади.