Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Туризм

Тошкентда Қатoртол кўчасининг бир қисми ободонлаштирилади

UzDaily таҳририяти · 16.07.2026 · 17:05 · 26 views
Тошкентда Қатoртол кўчасининг бир қисми ободонлаштирилади

Тошкентда Қатoртол кўчасининг бир қисми ободонлаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Қатoртол кўчасининг бир қисмини туризмни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ҳудудга айлантириш ишлари бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг боришини Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев кўздан кечирди. Текширув давомида бажарилаётган ишлар сифати, шаҳарсозлик талабларига риоя қилиниши ҳамда янги дизайн-код талабларининг бажарилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Туман ҳокимлиги маълумотига кўра, лойиҳани амалга оширишда асосий эътибор пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай шаҳар муҳитини яратишга қаратилади.