Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда иккита Malibu-2 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 22.01.2025 · 15:10 · 432 views
Тошкентда иккита Malibu-2 иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкентда иккита Malibu-2 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун тонгда, тахминан соат 09:10 да пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида иккита Malibu-2 автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

ЙТҲда 01 U 929 VC давлат рақамли Malibu-2, уни бошқарган ҳайдовчи У.М. (1998 йилда туғилган), ва 30 Y 951 NB давлат рақамли Malibu-2, ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган шахс иштирок этган.

Тўқнашув натижасида 01 U 929 VC автомобили ҳайдовчиси (У.М.) ва 30 Y 951 NB автомобили йўловчиси (М.М., 2002 йилда туғилган) жароҳат олиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса бўйича тафсилотлар аниқланмоқда. Текширув Тошкент шаҳар ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.