Тошкентда аралаш кураш бўйича жаҳон чемпиони қўлга олинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Тошкент шаҳрида аралаш курашнинг (ММА) оғир вазнли жангчиси Мурод Хонтураев тан жароҳати етказишда айбланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази хабар қилади.
У 20 июнь куни тунда тан жароҳати, яъни кўкрак қисмига пичоқ билан зарба берилгани жароҳати билан Юнусобод туманидаги собиқ 17-шаҳар шифохонаси, ҳозирги 7-шифохонага ётқизилган. Эртаси куни спортчи Тошкент шаҳар ИИББ га олиб кетилган ва шу кунга қадар сўроқ қилинмоқда.