Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент вилоятида муддати ўтган дори воситалари муомаласига чек қўйилди

Дилафруз Ниязова · 26.03.2026 · 12:00 · 229 views
Тошкент вилоятида муддати ўтган дори воситалари муомаласига чек қўйилди
Тошкент вилоятида муддати ўтган дори воситалари муомаласига чек қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида фармацевтика корхонасида муддати ўтган дори воситалари қайта қадоқланиб сотилишининг олди олинди.

Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда «Паркент» эркин иқтисодий зонасида жойлашган фармацевтика корхонасида сифатсиз дори воситалари муомаласига чек қўйди.

Текширув давомида корхонанинг омборхонасида 55 840 дона муддати ўтган «Меновазин» препарати, 25 000 дона водород пероксиди, 50 800 дона этил спирти ҳамда 28 миллиондан ортиқ ёрлиқ ва этикеткалар аниқланди.

Маълум бўлишича, муддати ўтган дори воситаларини қайта қадоқлаб, уларни 2025–2026 йилларда ишлаб чиқарилган янги маҳсулот сифатида сотиш режалаштирилган.

Аниқланган барча маҳсулотлар мусодара қилинди, ҳуқуқбузарликнинг барча ҳолатларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.