Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкент вилоятида 40 та микро ГEС қурилиши режалаштирилган

Дилафруз Ниязова · 27.05.2025 · 19:45 · 372 views
Тошкент вилоятида 40 та микро ГEС қурилиши режалаштирилган
Тошкент вилоятида 40 та микро ГEС қурилиши режалаштирилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида кичик гидроэнергетикани ривожлантиришнинг янги босқичи – 40 та микро ГEС (микро ГEС) қурилиши режалаштирилган.

Ушбу мақсадлар учун вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерлардан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига умумий майдони 6,59 гектар бўлган 40 та ер участкаси доимий фойдаланиш учун ажратилди.

Ушбу ажратиб берилган нуқталарда микро гидроэлектр станцияларни қуриш учун ташаббускорларни аниқлаш мақсадида ер майдонлари аукцион савдога чиқарилади.

Микро гидроэлектр станциялар Пискент, Оҳангарон, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ, Қибрай, Чиноз, Бўка, Янгийўл, Зангиота туманлари ва Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ шаҳарларида қурилади.

Бундан аввал вилоятда 43 та микроГEС қурилиши учун ер майдонлари ажратиш тўғрисида вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланган эди. 

Айтиш мумкин, 264 та нуқтада мазкур иншоотларни қуриш учун аниқ ҳудудлар белгилаб олинган бўлса, шу кунга қадар, 102 та ҳудудда кичик ГEСлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилган, ҳозирда қурилиш ишлари бошланган.