Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент ва Шанхай ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди

Беҳзод Ҳожиматов · 23.03.2017 · 16:14 · 306 views
Тошкент ва Шанхай ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди
Тошкент ва Шанхай ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент Ҳокимияти ва Шанхай (Хитой) мэрияси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолашди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар берди.

Агентликнинг қайд этишича, мазкур ҳужжат Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Шанхай шаҳрига ташрифи доирасида амалга оширилди.

Меморандум 2017-2019 йиллар давомида икки шаҳарлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади. Ҳужжат доирасида томонлар бизнес ва савдони ривожлантириш, таълим, маданият, туризм ва спорт каби соҳаларда ҳамкорлик қилишади.