Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкент ва Минск ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама даражада фаоллаштиришга келишиб олдилар

Дилафруз Ниязова · 27.09.2025 · 12:30 · 330 views
Тошкент ва Минск ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама даражада фаоллаштиришга келишиб олдилар
Тошкент ва Минск ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама даражада фаоллаштиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларнинг ижроси жараёни муҳокама қилинди ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама платформаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни босқичма-босқич кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар яқин давр учун икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқиб, амалий натижаларга эришиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.