Шошилинч
7
Иқтисод

Тошкент ва Астрахань ўртасида янги поезд қатнови йўлга қўйилади

Тошкент ва Астрахань ўртасида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
Тошкент ва Астрахань ўртасида янги поезд қатнови йўлга қўйилади / Фото: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахань ўртасида янги халқаро йўловчи поезди қатнови бошланади. Поездлар ҳафтасига бир марта ҳаракатланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахань ўртасида № 149/150-сонли янги халқаро йўловчи поезди қатнай бошлайди. Поездлар ҳафтасига бир марта ҳаракатланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Тошкент — Астрахань йўналишидаги № 150-сонли поезд ҳар пайшанба куни соат 18:00 да Тошкент-Марказий (Тошкент-Шимолий) вокзалидан жўнайди. Биринчи қатнов 17 декабрга белгиланган.

Поезд Астрахань шаҳрига шанба кунлари соат 19:00 да етиб бориши режалаштирилган.

Қайтиш йўналишидаги № 149-сонли поезд Астрахань шаҳридан ҳар якшанба куни соат 02:01 да жўнайди. Россия шаҳридан биринчи қатнов 20 декабрь куни амалга оширилади.

Поезднинг Тошкент-Марказий (Тошкент-Шимолий) вокзалига сешанба кунлари соат 04:35 да етиб келиши режалаштирилган.

Йўловчи поездларига чипталар савдоси тегишли поезд жўнаб кетишидан 45 кун олдин бошланади.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.