Ўзбекистон

Тошкент Шаҳар ИИБ ЙҲХБга Илҳом Идиров раҳбар бўлди

Тошкент Шаҳар ИИБ ЙҲХБга Илҳом Идиров раҳбар бўлди
Тошкент Шаҳар ИИБ ЙҲХБга Илҳом Идиров раҳбар бўлди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Илҳом Идиров Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тегишли қарор Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Илҳом Идиров аввал Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига, кейин эса Сирдарё вилоятидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига раҳбарлик қилган.

Бундан ташқари, у Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида Илҳом Идиров Муҳаммад Адиловнинг ўрнини эгаллади.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.