Тошкент ҳайвонот боғида жираф пайдо бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Тошкент ҳайвонот боғига Қозоғистон ҳайвонот боғидан жираф келтирилди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи хабар беради.
Алмати ҳақвонот боғи 3 яшар эркак Алатау жирафини Тошкент ҳайвонот боғига беришга рози бўлди.
Алатау узоқ масофани яхши босиб ўтди, ўз ҳудудига мослашиб олди ҳамда иштаҳа билан мевалар ва сабзавотларни емоқда.