Шошилинч
Ўзбекистон

Тошкент делегацияси ҳоким бошчилигида Сиэтл шаҳрида бўлиб турибди

Тошкент делегацияси ҳоким бошчилигида Сиэтл шаҳрида бўлиб турибди
Тошкент делегацияси ҳоким бошчилигида Сиэтл шаҳрида бўлиб турибди / Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси ҳоким Шавкат Умурзоқов бошчилигида АҚШнинг Сиэтл шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Ташриф икки шаҳар ўртасидаги биродарлик алоқаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва шаҳар хўжалигининг турли соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ташриф доирасида делегация Тошкент ва Сиэтл ўртасидаги шериклик алоқаларини ривожлантирмоқда. Шаҳарларни ўзаро ҳурмат ва ҳамкорликка интилиш тамойилларига асосланган кўп йиллик биродарлик муносабатлари боғлаб туради.

Делегациянинг ташрифи муносабати билан Сиэтлдаги бинолар ва шаҳар объектлари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларида ёритилди.

Ушбу ишора Ўзбекистонга бўлган ҳурмат ва икки шаҳар ўртасидаги дўстона муносабатлар рамзи бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.