Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Тошкент – Бухоро йўналишида «Afrosiyob» қўшимча қатновлари йўлга қўйилади

Беҳзод Ҳожиматов · 11.03.2025 · 17:00 · 345 views
Тошкент – Бухоро йўналишида «Afrosiyob» қўшимча қатновлари йўлга қўйилади
Тошкент – Бухоро йўналишида «Afrosiyob» қўшимча қатновлари йўлга қўйилади  

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида қўшимча «Afrosiyob» электропоезди қатнайди.

Қўшимча рейслар қуйидаги кунларда амалга оширилади:
20, 25, 31 март ва 1 апрель.

Йўлга чиқиш жадвали:
Тошкентдан йўлга чиқиш (№778) — соат 06:03, Бухорога 10:14 да етиб боради.
Бухородан қайтиш (№777) — соат 17:55, Тошкентга 22:08 да етиб келади.

Чипталарни «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» расмий сайти ва вокзаллар кассаларидан харид қилиш мумкин.