Ўзбекистон

Тошкент аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкент аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди
Тошкент аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 август куни кечқурун Тошкент халқаро аэропортининг П7 автотураргоҳига туташ яшил ҳудудда ёнғин содир бўлди.

Соат 18:17 да автотураргоҳ ходими қуруқ ўт тутаётганини пайқаган ва ўз вақтида ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берган. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, соат 18:21 да воқеа жойига Аэропорт ёнғин хавфсизлиги хизматининг иккита ўт ўчириш бригадаси етиб келди. Соат 18:32 да ёнғинни тезроқ бартараф қилиш учун шаҳардан яна бир бригада жалб қилинган.

Ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида соат 18:37 га келиб ёнғин тўлиқ ўчирилди. Қурбонлар йўқ, аэропорт ва автотураргоҳ инфратузилмаси зарар кўрмаган.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.