Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Толимаржон ИЭСнинг янги БГУ си 1,52 млрд. кВт с. электроэнергия ишлаб чиқарди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.02.2017 · 18:00 · 435 views
Толимаржон ИЭСнинг янги БГУ си 1,52 млрд. кВт с. электроэнергия ишлаб чиқарди
Толимаржон ИЭСнинг янги БГУ си 1,52 млрд. кВт с. электроэнергия ишлаб чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Толимаржон иссиқлик электростанциясининг янги буғ-газ ускуналари 2017 йилнинг февраль ойи бошига 1,52 млрд. кВт с. электроэнергия ишлаб чиқарди. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖнинг матбуот хизмати хабар беради.

Толимаржон иссиқлик энергия станциясида қуввати 900 МВт бўлган буғ-газ қурилмаларини ишга тушириш лойиҳаси амалга оширилди.

Толимаржон иссиқлик электростанциясининг янги буғ-газ ускуналарининг қурилишида Жанубий Кореянинг “Hyundai Engineering and Construction” ва “Daewoo International Corporation” компаниялари Консорциуми иштирок этди.