Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Токаевнинг Ўзбекистонга ишчи ташрифи якунланди

Дилафруз Ниязова · 12.04.2026 · 10:42 · 241 views
Токаевнинг Ўзбекистонга ишчи ташрифи якунланди
Токаевнинг Ўзбекистонга ишчи ташрифи якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи якунланди.

Ташриф доирасида Бухорода олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси ва қадимий Бухоронинг тарихий ёдгорликларини зиёрат қилди.

Етакчилар вилоят ҳокимлигининг ситуацион маркази, сунъий интеллект бўйича лойиҳалар ва саноат корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

Тадбирлар якунлангач, олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари кузатиб қўйди.

Шу билан Президентимиз Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.