Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Дилафруз Ниязова · 27.03.2026 · 23:10 · 326 views
Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
Тожикистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди.

Куни кеча давлат раҳбарлари тор доирада музокаралар ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишини ўтказдилар, қўшма лойиҳаларга старт бердилар. Учрашувлар якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Бугун саммит Бухорода давом этди. Давлат раҳбарлари тарихий обидаларни зиёрат қилдилар, саноат корхонасининг фаолияти билан танишдилар.

Тадбирлар якунлангач, Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Бухорога сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.