Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тожикистон президенти Самарқандга келди

Дилафруз Ниязова · 03.04.2025 · 15:55 · 336 views
Тожикистон президенти Самарқандга келди
Тожикистон президенти Самарқандга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 апрель куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Тожикистон Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.