Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади

UzDaily · 07.05.2026 · 19:40 · 156 views
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади

Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Тўловга қобилиятсизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (Агентлик) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

Агентлик тўловга қобилиятсизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Агентликнинг тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шу жумладан, ушбу соҳани назорат қилиш ва тартибга солиш;

тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш.

Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси негизида барча суд бошқарувчилари аъзолигига асосланган Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси ташкил этилади.

Палата ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий тузилмалари билан биргаликда суд бошқарувчиларини бирлаштирувчи ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этади.

UzDaily · 👁 156 views · 07.05.2026 · 19:40