Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ТИВ да Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

UzDaily · 19.06.2018 · 10:25 · 262 views
ТИВ да Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
ТИВ да Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Жаҳон банкининг сув масалалари бўйича катта директори Гуан Чже Чен бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокараларда сув масалалари, жумладан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги лойиҳаларни тадбиқ этиш соҳасида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.