Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Теҳронда Ўзбекистон транспорт вазири ИҲТ Бош котиби билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 04.06.2025 · 14:52 · 303 views
Теҳронда Ўзбекистон транспорт вазири ИҲТ Бош котиби билан учрашди
Теҳронда Ўзбекистон транспорт вазири ИҲТ Бош котиби билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри бўлиб ўтган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирларининг 13-чи йиғилиши доирасида транспорт вазири Илҳом Махкамов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Асад Мажид Хон билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ва уларнинг натижалари, хусусан, ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо, транспорт-логистика ва туризм бўйича кенг ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда келгусидаги режаларни муҳокама этишди.

Шунингдек, ИҲТга аъзо давлатларининг минтақа бўйлаб самарали, хавфсиз ва интеграциялашган транспорт тармоғини қуриш юзасидан фикр алмашилди.