Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ элчиси билан учрашув бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 15.02.2016 · 12:26 · 595 views
Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ элчиси билан учрашув бўлди
Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ элчиси билан учрашув бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилнинг 11 феврал куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Суҳбат давомида 19-21 январ кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди ҳамда бошқа учрашув ва музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда 2016 йилга мўлжалланган турли даражадаги Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.