Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Табиат қўмитаси раиси Алматидаги конференцияда иштирок этади

Беҳзод Ҳожиматов · 17.06.2016 · 13:14 · 459 views
Табиат қўмитаси раиси Алматидаги конференцияда иштирок этади
Табиат қўмитаси раиси Алматидаги конференцияда иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов, жорий йилнинг 21-июнь куни Аламати шаҳрида ўтказиладиган “Марказий Осиёда мустаҳкам ривожланиш ва атроф-муҳит бўйича ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – Марказий Осиё ҳудудида экологик ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги ютуқлар ва режалар, устувор йўналишларни муҳокама қилишдир. Конференция доирасида кейинги ўн йиллик учун Марказий Осиёда стратегик ҳамкорликни белгилаб берувчи якуний ҳужжатни имзолаш режалаштирилган.

Мазкур тадбирга Марказий Осиёнинг минтақавий экологик маркази ташкилотчилик қилмоқда.