Цюрих шаҳрида Ўзбекистон-Швейцария бизнес-форуми ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017 йилнинг июнь ойида Швейцария пойтахти Цюрих шаҳрида Ўзбекистон-Швейцария бизнес-форуми ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар беради.
ССП нинг қайд этишича, Ўзбекистон делегацияси Швейцарияга икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш мақсадида ташриф буюрган.
Мазкур ташриф доирасида 2017 йилнинг 12-13 июнь кунлари Цюрих шаҳрида икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилмоқда.