Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон таэквондо WT терма жамоаси вакили Светлана Саидова «Аичи-Нагоя–2026» Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.
67 килограммдан юқори вазн тоифасидаги ярим финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи Хитой вакилига мағлуб бўлди.
Мусобақа якунига кўра, Саидова учинчи ўринни эгаллаб, турнирнинг бронза медали соҳиби бўлди.