Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Баходир Махсутович Юнусов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Тегишли фармойишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари имзолади.
Янги тайинлов муносабати билан Юнусов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бўлинмаси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Тайинлов ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Президенти матбуот котибининг расмий Telegram-каналида эълон қилинди.