Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сурхондарёда бешта қадимий тангаларни ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди

Дилафруз Ниязова · 04.11.2025 · 13:48 · 326 views
Сурхондарёда бешта қадимий тангаларни ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди
Сурхондарёда бешта қадимий тангаларни ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз аэропорти” чегара божхона постида йўловчилардан бири 5 дона қадимий тангаларни яшринча олиб чиқишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

Бадиий экспертиза хулосасига кўра, кумушдан ишланган мазкур тангалар ХВИ-асрга мансуб бўлиб, Бухоро хонлиги даврида зарб этилган.

Тангалар Термиз археология музейига топширилди. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яратилганига 50 йил ва ундан ортиқ вақт ўтган маданий бойликларни, шу жумладан нумизматика ашёларини мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланади.