Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Собиқ Тошкент шаҳри ҳокими Олмазор туманига ҳоким бўлди

Беҳзод Ҳожиматов · 26.04.2017 · 17:11 · 329 views
Собиқ Тошкент шаҳри ҳокими Олмазор туманига ҳоким бўлди
Собиқ Тошкент шаҳри ҳокими Олмазор туманига ҳоким бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳрининг Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди. Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланди. Мазкур лавозимда у Баҳодир Ғоибназаровни алмаштирди.

Баҳодир Ғоибназаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 апрелда Олмазор туманига ташриф буюргандан кейин ўз лавозимидан озод этилди.

Олмазор туманига ҳоким бўлгунга қадар Абдуқаҳҳор Тўхтаев Жиззах шаҳри ҳокими лавозимида ишлаётган эди.