Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Словения ўзбек тиббиёт мутахассисларини жалб қилишдан манфаатдор

Беҳзод Ҳожиматов · 24.02.2025 · 16:10 · 274 views
Словения ўзбек тиббиёт мутахассисларини жалб қилишдан манфаатдор
Словения ўзбек тиббиёт мутахассисларини жалб қилишдан манфаатдор

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Любляна шаҳрида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Қўранов ва Словения Бандлик хизмати бош директори Грета Метка Барбо Шкербинц ҳамда департамент директори Анка Роде ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Учрашув Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланди. Словения томони ўз тиббиёт муассасаларида ишлаш учун Ўзбекистондан врач ва ҳамшираларни жалб қилишга қизиқиш билдирди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Словения Бандлик хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол имзоланди. Бу ҳужжат эришилган келишувларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Келгусида томонлар ўзбек мутахассисларини жалб қилиш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Шу доирада Словения Ўзбекистонда ишга жойлашиш, мутахассислар малака талаблари ва лицензия олиш шартларига бағишланган ахборот тадбирларини ўтказишни мўлжалламоқда.