Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Спорт

Шомуродов «Башакшехир» сафида тўртинчи голини урди

Дилафруз Ниязова · 05.09.2026 · 11:25 · 43 views
Шомуродов «Башакшехир» сафида тўртинчи голини урди
Шомуродов «Башакшехир» сафида тўртинчи голини урди / Фото: «Башакшехир».

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси капитани Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида Истанбулнинг «Башакшехир» клуби сафида тўртта ўйинда тўртинчи голини урди. Тўртинчи турда жамоа ўз майдонида «Галатасарай»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

16-дақиқада «Галатасарай» ҳужумчиси Виктор Осимхен ҳисобни очди. Шомуродов 66-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Беш дақиқа ўтиб, Лукас Торрейра «Галатасарай»ни яна олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада жамоа ҳимоячиси Девинсон Санчес тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди ва ҳисоб яна тенглашди.

Учрашув якунига яқин ҳал қилувчи голни Габриэл Сара урди.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев «Башакшехир»нинг асосий таркибида майдонга тушди ва 74 дақиқа ҳаракат қилди. Шундан сўнг у алмаштирилди.