Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

ШҲТ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташ нуқтаси бўйича Шартнома имзоланишини қўллаб-қувватлади

Дилафруз Ниязова · 01.04.2025 · 15:10 · 295 views
ШҲТ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташ нуқтаси бўйича Шартнома имзоланишини қўллаб-қувватлади
ШҲТ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташ нуқтаси бўйича Шартнома имзоланишини қўллаб-қувватлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида давлат чегаралари туташ нуқтаси тўғрисидаги Шартнома имзоланишини олқишлади. Бу ҳақда ташкилот баёнотида айтиб ўтилган.

Ҳужжат 31 март куни Хўжанд (Тожикистон) шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари учрашуви давомида имзоланди.

ШҲТ ушбу қадам уч давлат ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

ШҲТга аъзо давлатлар мазкур Шартнома имзоланиши минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга муҳим ҳисса қўшишини қайд этдилар.