Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шахрам Аҳадов ва Бахром Ботуров Парижда бўлиб ўтган “Катта дубулға” турнирида Ўзбекистонга медаль олиб келдилар

Беҳзод Ҳожиматов · 02.02.2025 · 20:10 · 358 views
Шахрам Аҳадов ва Бахром Ботуров Парижда бўлиб ўтган “Катта дубулға” турнирида Ўзбекистонга медаль олиб келдилар
Шахрам Аҳадов ва Бахром Ботуров Парижда бўлиб ўтган “Катта дубулға” турнирида Ўзбекистонга медаль олиб келдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил ҳисобидан халқаро майдондаги дастлабки медалларини қўлга киритди.

Бугун старт олган Париж “Катта дубулға” турнирининг илк кунида спортчиларимиз олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медални -73 кг вазн тоифасида курашган Шаҳрам Аҳадов келтирди.

Шунингдек, ёш дзюдочиларимиздан бири Баҳром Ботуров (-60 кг) IJF таснифидаги дебют турнирини бронза медали билан якунлади.