Шавкат Мирзиёев Гeрмания прeзидeнтига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаерга мактуб йўллади.
“Бавария федерал ерида йўловчи автобуси иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди”, - дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради ҳамда барча жабрланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилади.