Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Афғонистонга таъзия изҳор этди

UzDaily · 08.02.2017 · 17:58 · 323 views
Шавкат Мирзиёев Афғонистонга таъзия изҳор этди
Шавкат Мирзиёев Афғонистонга таъзия изҳор этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва бутун афғон халқига мазкур мамлакатнинг шарқий ва шимоли-шарқий вилоятларида юз берган кучли қор кўчкилари оқибатида кўплаб инсонларнинг нобуд бўлгани, жароҳат олгани ва бошпанасидан айрилгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.

UzDaily · 👁 323 views · 08.02.2017 · 17:58