Сергей Кириенко Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сергей Кириенко Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сергей Кириенко Ўзбекистонга ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди.

Мамлакатда бўлиш дастури доирасида унинг Ўзбекистон Республикаси олий раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик асосида изчил ривожланиб бормоқда.

Ушбу ҳамкорлик икки давлат етакчиларининг сиёсий иродаси ва мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари туфайли мустаҳкамланиб, янги амалий мазмун билан бойитилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг