Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Сенатнинг Халқаро ишлар қўмитаси раиси Туркий дунё муҳандислари ва меъморлари иттифоқи раҳбари билан учрашди

Дилафруз Ниязова · 19.02.2026 · 12:55 · 260 views
Сенатнинг Халқаро ишлар қўмитаси раиси Туркий дунё муҳандислари ва меъморлари иттифоқи раҳбари билан учрашди
Сенатнинг Халқаро ишлар қўмитаси раиси Туркий дунё муҳандислари ва меъморлари иттифоқи раҳбари билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 18 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Туркий дунё муҳандислари ва меъморлари уюшмаси раиси Иляс Демирчи билан учрашув ўтказди.

Учрашувда  шаҳарсозлик, архитектура, муҳандислик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан,  жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига амалга оширган расмий ташрифи доирасида эришилган келишувлар ва лойиҳаларнинг ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат доирасида муҳандис ва меъморлар ўртасида тажриба алмашиш, қўшма ўқув дастурлари ва малака ошириш курсларини ташкил этиш  юзасидан фикр алмашилди.