Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Саудия делегацияси BioPharma City салоҳиятини ўрганди

UzDaily таҳририяти · 29.07.2026 · 12:40 · 27 views
Саудия делегацияси BioPharma City салоҳиятини ўрганди
Саудия делегацияси BioPharma City салоҳиятини ўрганди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саудия Арабистони делегацияси Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳмон Ал-Жаложил бошчилигида Ўзбекистондаги инновацион фармацевтика кластери — BioPharma City фаолияти билан танишди.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлигида Саудия делегацияси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирокчиларга Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, BioPharma City салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар фармацевтика соҳасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.