Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Саудия Арабистонида маошини ололмаётган 19 нафар Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди

Дилафруз Ниязова · 08.10.2025 · 14:16 · 238 views
Саудия Арабистонида маошини ололмаётган 19 нафар Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди
Саудия Арабистонида маошини ололмаётган 19 нафар Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди / Фото: Pixabay/benscripps..

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонида ишлаётган юртдошларимизнинг ойлик маоши билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дипломатик миссиядан олинган маълумотга кўра, шу йилнинг 2 октябрь куни 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонинг Рабиғ саноат шаҳарчаси қурилиш жараёнида иштирок этаётган турк компанияси ойлик маошларини тўламаётгани важи билан мурожаат қилган.

Бош консулхона ходимлари мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Саудиянинг Рабиғ шаҳрида бўлди.

Сафар давомида ватандошлар билан мазкур ҳолат юзасидан суҳбат ўтказилди. Шундан сўнг, иш берувчи корхона раҳбарлари билан музокаралар олиб борилди.

 Натижада Туркия компанияси раҳбарлари билан ўзбекистонлик ишчилар билан боғлиқ барча молиявий муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларни компания ҳисобидан Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ ушбу ҳолат тўлиқ Бош консулхона томонидан назоратга олинган.