Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазма доирасида $ 15 млн долларлик бошланғич келишувларга эришилди

Беҳзод Ҳожиматов · 20.02.2025 · 12:30 · 292 views
Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазма доирасида $ 15 млн долларлик бошланғич келишувларга эришилди
Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган халқаро кўргазма доирасида $ 15 млн долларлик бошланғич келишувларга эришилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси бошчилигидаги юртимиз электротехника саноати корхоналари "Биг 5 Сонструст Сауди 2025" халқаро кўргазмасида иштирок этмоқдалар.

Ушбу кўргазманинг илк кунлари доирасида электротехника саноати корхоналари $ 15 млн долларлик экспорт шартномаларини имзоладилар.

Экспорт шартномаларига кўра, илк босқичда $ 5 млн долларлик кондиционерлар, кейинга босқичларда эса маиший техника воситалари етказиб берилади.

Мазкур жараёнлар "Ўзбекистон 24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган репортажда батафсил ёритилди.