Самарқанд наркотаҳдидларга қарши халқаро форумга мезбонлик қилади
Самарқанд наркотаҳдидларга қарши халқаро форумга мезбонлик қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саёҳатлар учун хавфсиз мамлакат ва йирик халқаро тадбирларни ўтказиш учун қулай майдон сифатида ўз позицияларини мустаҳкамлаётган Ўзбекистон 2026 йил 20–21 апрель кунлари Самарқанд шаҳри “Трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш: саломатлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусидаги халқаро форумга мезбонлик қилади.
БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилаётган мазкур форумда БМТ вакилларидан ташқари Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда шу каби бошқа 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар, 50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, 500 га яқин халқаро экспертлар ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда
Халқаро иштирокнинг бундай юқори даражаси Ўзбекистоннинг глобал миқёсдаги тадбирларни ўтказиш учун ишончли майдон сифатидаги ортиб бораётган ўрнини тасдиқлайди.
Форум доирасида наркотик воситаларнинг ноқонуний айланмаси бўйича глобал ва минтақавий тенденциялар, ёшлар ўртасида профилактика ишлари, даволаш, реабилитация ва ижтимоий қайта интеграция тизимларини ривожлантириш, шунингдек рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзи ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалаларига бағишланган Ёшлар саммити ҳам бўлиб ўтади.